Berkshire Hathaway компанияси асосчиси, инвестор Уоррен Баффет америкаликлар Дональд Трампни АҚШнинг янги президенти этиб сайлагач, дунёнинг энг бадавлат кишилари рўйхатида иккинчи ўринга қайтишга муваффақ бўлди, деб ёзади «Ведомости» Bloomberg’га таяниб.
Дунё бозорларидаги тебранишлар, асосан эса Wells Fargo банки акциялари кўтарилиб кетиши натижасида, Баффетнинг бойлиги бир ҳафта ичида 5,8 миллиард долларга ўсиб, 70,2 миллиард долларни ташкил қилди. Таъкидланишича, ўтган сайловларда инвестор Трампнинг рақобатчиси, Ҳиллари Клинтонни фаоллик билан қўллаб-қувватлаган.
Сайёранинг энг бадавлат кишиси, Microsoft асосчиси Билл Гейтс эса 87,1 миллиард доллар кўрсаткич билан рейтингнинг биринчи поғонасини ўзида сақлаб қолди.
Испаниянинг Inditex ритейлери раҳбари Амансио Ортега 2,5 миллиард доллар йўқотиб, иккинчи ўриндан учинчи ўринга тушиб қолди (69,9 миллиард доллар), Amazon директори Жефф Безос эса 3,9 миллиард долларга камбағаллашиб, тўртинчи ўринда жойлашди (64,6 миллиард доллар).
Изоҳ (0)