Вьетнам ҳукумати мамлакатдаги биринчи атом электр станцияси бўлмиш «Ниньтхуан-1»ни қуришдан воз кечди. Бу ҳақда, The Wall Street Journal нашрига асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Бундай қарор Вьетнамда анъанавий энергия ташувчилари нархининг тушиши ва электр энергияси ўсиш темплари тушиши билан боғлиқ.
«Атом энергияси ҳозир рақобатбардош эмас, шу боис бу зарурат ҳисобланмайди», — деди Vietnam Electricity давлат энергетика компанияси раиси Зионг Куанг Тхань.
Ҳукумат ушбу лойиҳа реализацияси учун Россиянинг «Росатом» ҳамда Япониянинг Japan Atomic Power компанияларини танлаган эди.
Изоҳ (0)