• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Коррупция устидан ғалаба қозониш учун пулларни бекор қиламиз: Ҳиндистон катта банкноталарни қонундан ташқари деб эълон қилди

    8 ноябрь оқшомида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди кутилмаган эълон билан чиқиш қилди: 9 ноябрь тонгидан бошлаб 500 ва 1000 рупия (мос равишда, тахминан, 7,5 ва 15 АҚШ доллари) қийматидаги банкноталар ҳақиқий эмас, деб топилади. Мамлакат ҳукумати шу йўл билан яширин иқтисодиётга зарба беришга қарор қилди. Фуқаролар пул алмаштириш ва ёнилғи қуйиш шохобчаларига отилган. Meduza нашри Ҳиндистон раҳбарияти қўл урган бундай кескин чора сабабларини изоҳлади.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Энг йирик банкноталарни бекор қилиш бўйича операция тўлиқ махфий тартибда амалга оширилди. Телетомошабинлар яқин вақт ичида уларга бош вазир мурожаат қилиши ҳақидаги эълонни кўрган, шундан сўнг бош вазир чиқиш қилиб, бир неча соатдан сўнг 500 ва 1000 рупиялик купюралардан фойдаланиб бўлмаслигини маълум қилган. Бу эълон берилган вақтда Деҳлидаги ресторанда ўтирган «Би-би-си» муҳаррири Саймон Жекнинг ёзишича, тамаддихона меҳмонлари ва ходимлари ҳайратдан оғзи очилгани ҳолда экранга қараб қолган. Ҳукумат пул ислоҳотига ҳеч ким улгурмаслиги учун қўлидан келган барча ишни қилган.

    Ҳайратдан ўзига келган ҳиндлар банкоматлар томон югурган. Уларда 9 ноябрнинг ярим кечасига қадар майда нақд купюраларни ечиб олиш имкони бор эди — шундан сўнг банклар 24 соатга ёпилиши, банкоматлар эса фақат дам олиш кунларидан сўнг ишлаши маълум қилинган эди. Чоршанба куни ҳиндлар йирик купюраларни яна икки кун давомида қабул қилиши лозим бўлган ёнилғи қуйиш шохобчаларини штурм қилишни бошлади. Ҳукуматнинг бу қарори биринчи галда қишлоқ жойлардаги аҳоли учун кутилмаган ёмон хабар бўлди, чунки йирик шаҳарларда онлайн-сервислар ва нақдсиз тўлов тури етарлича ривожланиб улгурган.

    Пуллардан фойдаланиш учун, уларни алмаштириш керак. Хоҳловчилар ўзининг 500 ва 1000 рупиялик пулларини нисбатан кичик ёки келаси ҳафта охиридан муомалага чиқарилиши кутилаётган янги намунадаги 500 ва 2000 рупиялик банкноталарга алмаштириб олишлари учун ҳукумат 30 декабргача мухлат берган. Айни вақтда, пулни алмаштириш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат керак бўлади. Агар фуқаро алмаштирмоқчи бўлаётган катта пуллар аввал декларацияларга киритилмаган бўлса, у бу пуллар қаердан келганини солиқ органларига изоҳлаб бериши зарур.

    Эски купюралардан воз кечмоқчи бўлганлар учун талаблар ҳеч қанақасига сусайтирилмайди. Ҳиндистон Молия вазирлигидан маълум қилишларича, у ёки бу сабабга кўра ўз уйида йирик купюраларни сақлаган оддий хонадон эгаларида пулни алшматириш бўйича муаммолар юзага келмаслиги керак. Катта пуллар тақиқи сентябрь ойида якунига етган солиқ амнистиясида қатнашишни хоҳламаганларга қарши йўналтирилган. Мазкур амнистия доирасида ҳукумат 650 миллиард рупия (тахминан 9,7 миллиард доллар)ни яширин иқтисодиётдан чиқаришга муваффақ бўлган эди. Мамлакатдаги бутун яширин иқтисодиёт ҳажми 30 триллион рупия (450 миллиард доллар)га ёки Ҳиндистон ялпи ички маҳсулотининг 20 фоизига тенг, деб баҳоланади.

    Жуда катта миқдордаги пулни алмаштиришга тўғри келади. Ҳиндистон Марказий банки маълумотларига кўра, мамлакатдаги бутун пул массасининг 86 фоизини айнан тақиқланган пуллар ташкил этади. Бу умумий қиймати 15 триллион рупияга тенг 23 миллиарддан ортиқ банкнота, дегани. Мамлакатдаги ҳар иккинчи молиявий операция айнан шу пуллар воситасида амалга оширилади.

    Нарендра Моди сайловлар арафасида кескин пул ислоҳотига қўл урди. Мамлакатнинг янги парламенти 2019 йилда сайланади, бироқ Ҳиндистон штатларидаги маҳаллий сайловлар яқин орада бошланади. «‘Қора пуллар’ ва коррупция — қашшоқликка барҳам бериш йўлидаги асосий тўсиқлардир», — деди бош вазир ўз мурожаати вақтида. Бу сўзлар аввало Модини ҳукумат раҳбари сифатидаги дастлабки икки йиллик фаолияти давомида коррупция ва яширин иқтисодиётга қарши етарлича кураш олиб бормаганликда айблаганларга қаратилган.

    Мазкур кескин чоралар бош вазирнинг ўзига ҳам, унинг Ҳиндистон халқ партиясига ҳам қарши зарба бўлиб қайтиши мумкин, чунки партия шу кунгача қабул қилаётган пул маблағларининг тўртдан уч қисми декларация қилинмаган манбалардан олинарди. Банкноталарнинг тақиқланиши ҳам оддий фуқаролар, ҳам яқин ҳафталар ёки ойлар давомида фойдасининг катта қисмидан маҳрум бўладиган бизнес вакиллари томонидан партияни молиялаштириш қисқаришига сабаб бўлади.

    Ҳиндистон томонидан танланган тактика янгилик эмас. 2016 йил майида Европа Марказий банки ҳам шунга ўхшаш ташаббус билан чиққан. Улар 500 евролик купюрадан бутунлай воз кечишга қарор қилган, чунки шубҳали ўтказмаларнинг аксарияти айнан шундай пул бирликлари ёрдамида амалга оширилган. Бироқ Европада бунинг учун икки йил мухлат берилган бўлиб, йирик купюраларни босмадан чиқариш босқичма-босқич камайтириб борилади.

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    10.11.2016, 17:40   Изоҳ (0)   17628
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Трампнинг ғалабасидан сўнг дунёнинг энг бадавлат кишилари 40 млрд доллар йўқотди

    10.11.2016, 17:13

    Жанубий Кореяда АҚШдаги президентлик сайловларида Трамп ғалаба қозонганидан ташвиш билдирилмоқда

    10.11.2016, 16:17

    Ироқ ҳарбийлари Мосулнинг яна бир даҳасини жангарилардан озод қилди

    10.11.2016, 12:11

    Афинада номаълум шахслар Франция элчихонасига граната ташлади

    10.11.2016, 12:04

    «Фукусима-1» АЭСнинг биринчи реакторида ҳимоя гумбази тўлиқ бузиб ташланди

    10.11.2016, 11:54

    Қирғизистон парламенти ҳукуматнинг янги таркибини маъқуллади

    10.11.2016, 11:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.