Ироқ армиясининг аксилтеррочилик бўлинмаси Мосулнинг шарқий қисмидаги Аз-Заҳро даҳасини ИШИД гуруҳи жангариларидан озод қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» Найнов провинцияси хавфсизлик кучларига таяниб.
Аввалроқ Ал-Малайин, Ас-Самаҳ, Ал-Хадра, Киркукли, Ал-Кудс, Ал-Карама ва Кокжали даҳалари озод қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Ироқ шимолидаги Мосул шаҳрини уни 2014 йилда эгаллаб олган ИШИД жангариларидан озод этиш бўйича операция 17 октябрдан буён давом этмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)