Дональд Трампнинг АҚШдаги президентлик сайловларида ғалабасидан сўнг дунёнинг энг бадавлат 500 кишиси 40 миллиард доллардан ошиқ маблағ йўқотди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Энг катта йўқотиш мексикалик магнат Карлос Слимда қайд этилди: унинг активлари қиймати 9,2 фоизга пасайди, бу эса 5,1 миллиард доллар йўқотилганини англатади. Шунингдек, Мексиканинг бошқа бадавлат кишилари мол-мулки умумий ҳисобда 6,5 миллиард долларга камайди.
Дунёнинг энг бой шахслари рўйхатидаги ўринларнинг учдан икки қисмини эгаллайдиган АҚШ миллиардерлари жами 9,3 миллиард доллар йўқотгани билдирилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)