Греция пойтахти Афинада номаълум кимсалар Франция элчихонаси ҳудудига граната ташлади, дея хабар бермоқда «РБК».
Kathimerini нашри маълумотларига кўра, ҳодиса Тошкент вақти билан 07:45 да Афина марказидаги Василисас Софиас кўчасида юз берган. Граната элчихона дарвозаси ёнида, соқчилар постидан 3—4 метр масофада портлаган.
Ҳодиса натижасида постдаги полициячи енгил жароҳат олган, у касалхонага етказилган.
Нашр таъкидлашича, гранатани элчихона ҳудудига бино ёнидан мотоциклда ўтиб бораётган икки ёвуз ниятли ташлаган. Жиноятни содир этгач, улар дарҳол қочиб қолган.
Изоҳ (0)