Япониялик мутахассислар 10 ноябрь, пайшанба куни авариявий ҳолатдаги «Фукусима-1» АЭСнинг биринчи реакторидаги ҳимоя гумбазини қисмларга ажратиш бўйича икки йилдан буён давом этаётган ишларни тўлиқ тугатди, деб ёзади «ТАСС».
Жами 18 та ҳимоя панеллари демонтаж қилинди, шуларнинг олтитаси ўтган йили олиб ташланган эди. Энди ишчилар авария натижасида ҳосил бўлган чиқиндилар уюмлари ва синиқ парчаларини йиғишга киришиши мумкин.
Ушбу операциялар ишлатилиб бўлинган ядро ёқилғисини реактор устидаги махсус бассейндан чиқариб олишга тайёргарлик босқичи ҳисобланади, бу 2020 йилга белгиланган.
Полиэфир тахталардан ташкил топган 50 метр баландликдаги ҳимоя қобиғи «Фукусима-1»нинг биринчи рекатори атрофига 2011 йил октябрида ўрнатилган эди.
Изоҳ (0)