Россия ва Тожикистон ўртасидаги авиақатнов 8 ноябрдан кейин тўхтатилмайди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».
«Россия транспорт вазирлигида 7 ноябрь куни Россия ва Тожикистон авиация маъмурларининг музокаралари бўлиб ўтди, натижада мамлакатлар ўртасидаги ҳаво қатновини сақлаб қолиш ва ривожлантириш ҳақида қарор қабул қилинди», — дея маълум қилди Россия муассасаси матбуот хизмати.
Томонлар Россия авиакомпанияларининг Тожикистонга Подмосковьедаги янги «Жуковский» аэропортидан амалга ошириладиган парвозларни келишиб олишга эришди.
Аввалроқ Россия транспорт вазирлиги Россия бир томонлама тартибда Тожикистон билан авиақатновни 8 ноябрдан тўхтатиб қўйиши мумкинлигини маълум қилган эди. Бунга Тожикистон ҳукуматининг россиялик ташувчиларнинг республикага «Жуковский» аэропортидан амалга ошириладиган парвозларини келишиб олишдан бош тортгани сабаб бўлди.
Тожикистон маъмурлари «Жуковский» Москва авиация тугуни аэропорти ҳисобланиши, демак ундан амалга ошириладиган халқаро рейслар парвозлар амалга оширилишининг паритет шартларини кўзда тутувчи ҳукуматлараро битимлар билан чекланиши кераклигини таъкидлаган эди.
Россия транспорт вазирлиги эса ҳукумат қарори билан «Жуковский» минтақавий аэропорт сифатида белгиланганини даъво қилиб, Тожикистоннинг унинг мақомини ўзбошимчалик билан белгилашга уринишини «Россия ҳукумати суверенитетини ўз ҳудудида бузиш» дея баҳолади.
Изоҳ (0)