Гаитида 10 киши, жумладан, 3 нафар бола тошқинлар қурбони бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Reuters маълумотларига кўра, 7 киши Кап-Аитьен шаҳрида ҳалок бўлди, яна 3 киши Шимоли-Ғарб, Шимоли-Шарқ ва Гранд-Анс департаментларида табиий офат қурбони бўлди.
Орол аҳолиси турли вазиятларда ҳалок бўлди, бироқ бунга асосан кучли ёмғир сабаб бўлгани айтилмоқда. Синоптиклар мамлакат ҳудудида ёғинлар кучайиши кутилаётганини билдирди.
Изоҳ (0)