Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Токиода Япония императори Акихито билан учрашди. Бу ҳақда давлат раҳбари сайтида маълум қилинди.
Учрашув чоғида икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ҳолати, уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Нурсултон Назарбоев япон томонининг Остонада ўтказиладиган дунё ва анъанавий динлар етакчилари съездидаги доимий иштироки, шунингдек, халқаро хавфсизликни таъминлаш, жумладан, ядровий қуролсизланиш ва тарқатмаслик соҳасидаги ҳамкорлиги, глобал можароларни бартараф этиш, минтақавий тараққиётга қўшаётган улкан ҳиссасини эътироф этди.
Изоҳ (0)