Ироқ ҳукумат кучлари Мосулни ИШИД гуруҳидан озод қилиш бўйича операция бошидан буён биринчи марта шаҳарнинг шимолий даҳаларига кирди, деб ёзади «ТАСС» Al Jazeera телеканалига таяниб.
Унинг маълумотларига кўра, армия Ас-Саада ва Бауиза турар-жой туманларини назорат остига олди, Ироқ ҳарбий-ҳаво кучлари ИШИД қурол-яроғлари сақланадиган бир нечта омборхоналарни йўқ қилди. Шарқдан аксилтеррорчилик бўлинмалари бронетанк қисмлари ҳамкорлигида экстремистлар қаршилигига дуч келган ҳолда шаҳар марказига қараб ҳаракатланишда давом этмоқда.
Ироқ Курдистони ҳукуматидаги хавфсизлик қўмитаси раҳбари Масрур Барзоний маълум қилишича, ИШИД жангарилари портловчи моддалар ўрнатилган учувчисиз учар қурилмалар, шунингдек, заҳарловчи моддалар солинган узоққа учувчи ўқлардан фойдаланмоқда. Бундан ташқари, террорчилар уйларга занжирли реакция бўйича портлайдиган мини-қопқонлар ўрнатмоқда.
Айни вақтда Ироқ федерал полицияси Хамам-ал-Алил тумани ва яна иккита аҳоли пунктини назорат остига олган ҳолда жанубдан Мосул халқаро аэропортига қараб силжимоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)