Ироқ ҳукумат кучлари Мосул жанубида ИШИД етакчиларидан бирини йўқ қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Al Arabia телеканалига кўра, келиб чиқиши жазоирлик бўлган дала қўмондони Абу Ҳамза 6 ноябрь, якшанба куни ҳукумат кучлари назорати остига ўтган Ҳамам ал-Алил туманида ўлдирилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)