• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Yes we can! Обаманинг икки президентлик муддати — фотосуратларда

    8 ноябрь куни АҚШ президенти сайлови бўлиб ўтади, америкаликларнинг ва бутун дунёнинг нигоҳи икки номзод — Ҳиллари Клинтон ва Дональд Трампга қаратилган. Сайловолди пойгада яққол фаворит йўқ.

    [playbuzz-item playbuzz_url="muhrima10/aqsh-prezidenti-saylovida-kim-g-olib-chiqadi"]

    Барак Обаманинг иккинчи ва сўнгги президентлик муддати интиҳоси АҚШнинг Россия билан муносабатлари Суриядаги ҳарбий операция сабаб кескин совуқлашгани билан ёдда қоладиган бўлди. Низони тўхтатиш бўйича Обама маъмуриятининг барча уринишлари бесамар якунланди ва Обама энди бирор нимани кескин ўзгартира олмаса керак. Унинг ваколати расман 2017 йил январида якунига етади, АҚШнинг янги президенти ҳам худди шу вақтда қасамёд қилади.

    Обама 2008—2009 йиллардаги молиявий инқироз айни авжига чиққан вақтда ишга киришган ва у сайловолди ижтимоий ваъдаларини бажариш учун қаердандир бўлса-да маблағ, восита топиши зарур эди. Вазиятнинг мураккаблиги шунда эдики, у ўз ваъдаларини унинг иккинчи президентлик муддати арафасида Конгресснинг ҳар иккала палатасида кўпчилик ўринга эга чиққан республикачиларнинг қаршилигини енгган ҳолда бажариши лозим эди.

    АҚШ тарихидаги илк қора танли президентнинг ташқи сиёсати, аввало, Яқин Шарқдаги ҳали ҳам якунига етмаган «террорчиликка қарши уруш»нинг давом этиши билан эсда қолади. Россия билан эса Обама муносабатларни қайта йўлга қўйишдан бошлаб, амалда совуқ уруш давридаги ҳолатга қайтишгача бўлган йўлни босиб ўтди.

    Фото: Republic

    Фото: Republic

    Обаманинг Оқ уй ва ундан ташқаридаги саккиз йиллик ҳаёти давомида фотосуратчи Пит Соуза президент билан бирга бўлди. Republic нашри Соузанинг бу даврдаги энг яхши фотосуратларини бир саҳифага жамлади.

    Фото: Republic

    Фото: Republic

    АҚШ 44-президенти Барак Обаманинг расмий портрети. Оқ уй бундай суратни олиш учун илк бор рақамли фотокамерадан фойдаланган эди. Вашингтон, 2009 йил.

    Фото: Republic

    Фото: Republic

    Барак Обама ва Владимир Путин АҚШ президентининг Россияга илк ташрифи вақтида нонушта қилмоқда. Москва, 2009 йил.

    Фото: Republic

    Фото: Republic

    Нью-Мексико штатидаги Рио-Ранчо шаҳри аҳолиси олдида қилинган чиқиш чоғида, 2009 йил.

    Фото: Republic

    Фото: Republic

    Барак ва Мишель Обама инаугурация маросимларидан бири олдидан. Вашингтон, 2009 йил.

    Фото: Republic

    Фото: Republic

    АҚШ элчиси қароргоҳидаги йиғилиш. Париж, 2009 йил.

    Фото: Republic

    Фото: Republic

    Барак Обама ва унинг Бо лақабли ити. Вашингтон, 2009 йил.

    Фото: Republic

    Фото: Republic

    Обама уни Тинчлик йўналишида Нобель мукофоти лауреати деб эълон қилишганидан сўнг, нутқга тайёрланмоқда. Вашингтон, 2009 йил.

    Фото: Republic

    Фото: Republic

    АҚШ президенти россиялик ҳамкасби Дмитрий Медведев билан бирга бургерхонанинг менюсини кўздан кечирмоқда. Арлингтон, Виржиния штати, 2010 йил.

    Фото: Republic

    Фото: Republic

    Обама Оқ уй протокол хизмати бошлиғи Марвин Николсон чиққан тарозини босиб турибди. Остин, Техас штати, 2010 йил.

    Фото: Republic

    Фото: Republic

    Ироқдаги ҳарбий операция якунига етгани эълон қилинганидан сўнг. Форт-Брэгг, Шимолий Каролина штати. 2011 йил.

    Фото: Republic

    Фото: Republic

    АҚШ президенти мамлакат раҳбарияти билан биргаликда Усома бен Ладенни қўлга олиш бўйича операцияни кузатмоқда, мазкур операция давомида террорчи йўқ қилинган. Вашингтон, 2011 йил.

    Фото: Republic

    Фото: Republic

    Барак Обама Гавайи оролларида Янги йилни нишонламоқда. АҚШ, 2012 йил.

    Фото: Republic

    Фото: Republic

    АҚШ президенти, тадбирга йиғилганлар у ичкарида йиғилиш ўтказиб олишини кутиб турмасликлари учун, ёмғир остида нутқ сўзламоқда. Глен-Аллен, Виржиния штати, 2012 йил.

    Фото: Republic

    Фото: Republic

    Оқ уй котибларидан бирининг «Ўргимчак-одам»дек кийиниб олган ўғли президентни «тутиб олди». Вашингтон, 2012 йил.

    Фото: Republic

    Фото: Republic

    Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон, Барак Обама, Германия канцлери Ангела Меркель, Еврокомиссия раҳбари Жозе Мануэль Баррозу ва Франция президенти Франсуа Олланд футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси финалини томоша қилмоқда. Кэмп-Дэвид, 2012 йил.

    Фото: Republic

    Фото: Republic

    Обама Ford заводидаги тадбир вақтида. Либерти, Миссури штати, 2013 йил.

    Фото: Republic

    Фото: Republic

    Афғонистон президенти Ҳамид Карзай билан сайр. Вашингтон, 2013 йил.

    Фото: Republic

    Фото: Republic

    Обама элчихонадаги учрашувдан сўнг, ўрнидан туриб олишда болалардан ёрдам сўрамоқда. Манила, Филиппин, 2014 йил.

    Фото: Republic

    Фото: Republic

    Обама Овал хонада пашшани ўлдиряпти. Вашингтон, 2014 йил.

    Фото: Republic

    Фото: Republic

    Обама учиб кетиш олдидан, қўриқчилари қуршовида «Олтин дарвоза» кўпригини томоша қиляпти. Сан-Франциско, 2014 йил.

    Фото: Republic

    Фото: Republic

    Украина президенти Пётр Порошенко билан учрашув. Вашингтон, 2014 йил.

    Фото: Republic

    Фото: Republic

    Обама самолётга чиқмоқда. Кингстон, Ямайка, 2015 йил.

    Фото: Republic

    Фото: Republic

    Оқ уй протокол хизмати бошлиғи Жереми Бернард (марказда) шарафига хайрлашув оқшоми. Вашингтон, 2015 йил.

    Фото: Republic

    Фото: Republic

    Барак Обама миллий хавфсизлик масалалари бўйича ўз маслаҳатчиси Бэн Родснинг қизи Элла билан бирга. Вашингтон, 2015 йил.

    Фото: Republic

    Фото: Republic

    Куба президенти Рауль Кастро ва АҚШ президенти Барак Обама икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар қайта тикланганидан сўнг, қўл беришиб кўришмоқда. Панама, 2015 йил.

    Фото: Republic

    Фото: Republic

    Барак Обама Россия президенти Владимир Путин билан G20 саммити доирасида музокаралар ўтказмоқда. Анталия, 2015 йил.

    Фото: Republic

    Фото: Republic

    Барак ва Мишель Обама шаҳзода Жорж ва унинг ота-онаси — Кембриж герцоги Уильям ва Кембриж герцогиняси Кетрин билан танишмоқда. Лондон, 2016 йил.

    Фото: Republic

    Фото: Republic

    Барак Обама ўзининг туғилган куни муносабати билан вице-президент Жо Байден совға қилган кекслардаги шамларни ўчирмоқда. Вашингтон, 2016 йил.

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    07.11.2016, 11:38   Изоҳ (0)   34137
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Оклахомада 5,3 магнитудали зилзила қайд этилди

    07.11.2016, 11:35

    ОАВ: Нигерияда «Боко ҳарам» асирга олган 85 киши озод этилди

    07.11.2016, 11:20

    Гаитида уй қулаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

    07.11.2016, 11:02

    Сеул Ким Чен Иннинг синглисига нисбатан санкциялар киритишга тайёрланмоқда

    07.11.2016, 10:59

    Номаълум шахс Бангладешда аэропортга ҳужум қилди, бир киши ҳалок бўлди

    07.11.2016, 10:13

    Албания ва Косовода терактларга тайёргарликда гумон қилинаётган 11 киши қўлга олинди

    07.11.2016, 09:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.