Никарагуанинг амалдаги президенти Даниэль Ортега ва ҳукмрон Сандинистлар миллий озодлик фронти мамлакатда 6 ноябрь, якшанба куни бўлиб ўтган ялпи сайловларда ғалабага эришмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Овоз бериш ҳуқуқига эга 3,6 миллиондан ортиқ никарагуалик давлат раҳбари ва вице-президентдан (мазкур лавозимга Ортеганинг турмуш ўртоғи Росарио Мурильо даъвогарлик қилмоқда) ташқари, Миллий ассамблеянинг 90 депутати ва Марказий Америка парламентининг 20 депутатини сайлаши лозим эди.
Олий сайлов кенгашига кўра, фуқароларнинг сайловларда иштироки даражаси 65 фоиздан ошди. Сайлов участкаларининг 21,3 фоизидаги натижалар Ортега сайловчиларнинг 71 фоизи овозини олганлигини кўрсатмоқда. Либерал конституциячилар партияси (ЛКП) номзоди Максимино Родригес эса 16,4 фоиз овоз тўплади.
Ҳукмрон партияни сайловчиларнинг 67, ЛКПни эса 17,7 фоизи қўллаб-қувватламоқда.
Изоҳ (0)