Ироқ федерал полицияси Мосулдан жанубда ИШИД гуруҳи жангарилари қўлидан ҳалок бўлган ироқлик аҳоли ёппасига кўмилган қабристонни аниқлади, деб ёзади «ТАСС» As Sumariaтелеканалига таяниб.
Унинг маълумотларига кўра, экстремистлар томонидан бошлари танидан жудо қилинган 100 дан ортиқ ироқлик ҳукумат кучлари жангарилардан тортиб олган Хамам-ал-Алил аҳоли пунктида топилган. Қурбонларнинг шахслари аниқланмоқда.
Республика полицияси қўмондони Раид Шокир маълум қилишича, ҳарбийлар Мосул халқаро аэропортига 5 км масофада яқинлашган ва ҳужум қилишда давом этмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)