Ямандаги можаро бошланганидан бери 7 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди, 37 минг киши жароҳат олди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳисоботи шундан далолат бермоқда, дея хабар беради «Интерфакс».
ЖССТ маълумотларига кўра, 21 миллиондан ортиқ киши тиббий ёрдамга муҳтож, бироқ мамлакатдаги тиббий муассасаларнинг ярмидан кўпи буткул ёки қисман ёпилган.
Ҳисоботда можаро бошланганидан бери 2,1 миллиондан ошиқ киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлгани билдирилган.
Изоҳ (0)