АҚШ геология хизмати 7 ноябрь, душанбага ўтар кечаси Оклахома штатида 5,3 магнитудали зилзилани қайд этди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ерости силкиниши эпимаркази штатнинг маъмурий маркази Оклахома-ситидан тахминан 80 километр узоқликда жойлашган Кашинга шаҳрида, 6 километр чуқурликда бўлгани билдирилмоқда.
Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида хабар берилмади. Бироқ ОАВда чоп этилаётган фотоларда айрим бинолар деразаси синиб тушганини кўриш мумкин.
Изоҳ (0)