Гаитидаги катталиги бўйича иккинчи шаҳар — Кап-Аитьенда уй қулаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди ва 3 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Фожиа шиддатли ёмғирлар келтириб чиқарган тошқинлар сабабли рўй бергани билдирилмоқда. Бу йил бошидан бери Гаити пойтахтидан 240 километр шимолда жойлашган шаҳарда содир бўлган учинчи йирик тошқин.
Ёғинлар Шимоли-Шарқ департаментининг бошқа шаҳарларига ҳам зарар етказди. Метеорологлар вазият янада ёмонлашувини тахмин қилаётгани сабабли расмийлар аҳолини хавфли ҳудудларни тарк этишга чақирди.
Изоҳ (0)