Нигерия армияси Чад кўлидан жанубдаги туманларни тозалаш бўйича операция доирасида «Боко ҳарам» радикал гуруҳи жангарилари томонидан қўлга олинган 85 нафар асирларни озод қилди, деб ёзади «ТАСС» «Синьхуа» агентлигига таяниб.
Экстремистлар асосан аёллар ва болаларни асирликда сақлаган. Операция чоғида ҳарбийлар беш террорчини йўқ қилди ва жангарилар қўлбола портловчи қурилмаларни тайёрлаган фабрикани вайрон қилди.
Аввалроқ Нигерия қўшинлари мамлакат шимоли-шарқидаги Борно штатида 37 нафар экстремистни йўқ қилган эди.
Изоҳ (0)