Грузияда 6 ноябрь, якшанба куни анъанавий ва Европа услубида тайёрланган 100 дан ортиқ номдаги пишлоқ Тбилиси марказидаги Атиргуллар майдонида намойиш этилди, дея хабар беради «Интерфакс».
Улар салкам 50 маҳаллий компания, шунингдек, якка тартибдаги ишлаб чиқарувчилар томонидан тақдим этилди.
«Грузияда шундай шакл ва кўламда ҳали бу каби фестиваль ўтказилмаган», — дея таъкидлади Тбилиси мэри Давид Нармания.
Нарманиянинг билдиришича, пойтахт мерияси ушбу қимматли ва фойдали маҳсулотни оммалаштиришга яқиндан кўмак бермоқда.
Изоҳ (0)