Нью-Йоркдаги Resorts World қиморхонасида омадини синаб кўрган Катрина Букман жетонни ўйин автоматига ташлаганида унинг экранида ютуқ 42,9 миллион долларни ташкил этгани ҳақида хабар пайдо бўлди. Ушбу жек-пот АҚШ тарихидаги бундай қурилмаларда ютиб олинган энг катта сумма бўлиши лозим эди, дея маълум қилади «ТАСС».
Бироқ янги миллионернинг қувончи узоққа чўзилмади. Букман эртасига пулларини олгани келганида қиморхона ходимлари ўйин автомати экранидаги ютуқ қурилма носозлиги натижасида пайдо бўлганини билдирди. Муассаса раҳбарияти бу хабардан руҳи тушиб кетган 4 нафар болани эрсиз боқаётган аёлга товон тариқасида бепул тушлик таклиф этди.
Букманнинг адвокатлари ҳозирда қиморхонадан ҳеч бўлмаганда ўйин автоматларида ютиб олиш мумкин бўлган максимал сумма — 6,5 минг долларни ундиришга ҳаракат қилмоқда.
Изоҳ (0)