Австралияда, судралиб юрувчилар паркидаги шоу чоғида тимсоҳ ўргатувчиси севган қизи қўлини сўради. Бу ҳақда паркнинг Facebook’даги саҳифасида хабар қилинди.
Видеодан маълум бўлишича, йигитни Билли, қизни эса Шивон деб аташади. Шоуни олиб борувчи жуфтлик уч йилдан бери учрашаётгани ҳақида ҳикоя қилгунча, Билли таёқ учидаги гўшт бўлаги ёрдамида сув ҳавзасидан 3 метр келадиган Австралия ингичка тумшуқли тимсоҳини қирғоққа чиқарди.
Шундан сўнг Билли йиртқичга орқасини ўгириб, чўнтагидан никоҳ узуги чиқарди ва тиз чўкиб, Шивондан турмушга чиқишини сўради. Қиз қалтис тарзда билдирилган бу таклифга розилик берди.
Изоҳ (0)