Гран-Канария соҳилларида байдаркачилар балиқчиларнинг тўрига илиниб қолган денгиз тошбақасига ёрдам қўлини чўзди. YouTube’да эълон қилинган видеода денгиз тошбақаси байдаркачилар олдига ўзи сузиб келганини кўриш мумкин.
Байдаркадагилардан бири ёрдам сўраб келган тошбақани сувдан чиқариб, унинг бўйнига илашиб қолган тўрни пичоқ билан кесиб, олиб ташлаган. Сўнг тўрдан қутилган жониворни яна денгизга қўйиб юборган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)