АҚШ тарихидаги биринчи аёл бош прокурор Жэнет Рено 78 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Набирасининг хабар қилишича, Рено хоним Паркинсон ҳасталигидан азият чеккан бўлиб, у вақт ўтиши билан жиддий оқибатларга олиб келган.
Охирги кунларини аёл Майамида, оила даврасида ўтказди.
Рено хоним Билл Клинтон президентлигида, 1993–2011 йилларда бош прокурор лавозимини эгаллаб турган. У биринчи бош прокурор аёлгина бўлиб қолмай, охирги юз йил ичида ушбу лавозимда энг узоқ ўтирган одам бўлди.
Изоҳ (0)