Франциянинг энг нуфузли адабий мукофоти — Гонкур премияси адиба Лейла Слиманига топширилди. Бу ҳақда, France Info радиостанциясига асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
35 ёшли адиба «Ёқимли куй» китоби учун ушбу мукофотга сазовор бўлди. Адибанинг иккинчи романи энага томонидан икки боланинг ўлдирилишидан бошланади, энаганинг шу оила билан муносабатлари ретроспектив тасвирланиши эса баён учун асос бўлиб хизмат қилади.
Мукофотга номзодлар орасида Катрин Кюссе, Гаэль Файе ва Режи Жофре бор эди.
Лейла Слимани 1981 йилда Марокашда туғилган. У 18 ёшида Францияга кўчиб ўтган. 2014 йилда Слиманининг «Одамхўрнинг боғида» номли биринчи романи чоп этилган эди.
Изоҳ (0)