Бишкекда 30 октябрдан 2 ноябргача Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, деб ёзади UzDaily.
Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари Бишкекда 2—3 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари (бош вазирлари) кенгашида кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатларни келишиб олди.
Томонлар, шунингдек, ташкилотнинг ҳозирги фаолиятига тегишли бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилди.
Изоҳ (0)