АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтон рақиби, Республикачилар партияси номзоди Дональд Трампни 6 фоизга ортда қолдирмоқда. Ipsos социология маркази ва Reuters агентлиги ўтказган сўров натижалари шундан далолат бермоқда, дея хабар беради «РБК».
Сўровда иштирок этганларнинг 45 фоизи Клинтонни қўллаб-қувватлаган, Трампнинг президентлик даъволарини эса респондентларнинг 39 фоизи ёқлаган.
Шу билан бирга, ABC телеканали ва The Washington Post газетаси томонидан ўтказилган сўровда Трамп Клинтондан 1 фоиз устунлик қилмоқда. Сайловчиларнинг 46 фоизи миллиардерга, 45 фоизи эса Клинтон учун овоз беришга тайёр.
[playbuzz-item playbuzz_url="muhrima10/aqsh-prezidenti-saylovida-kim-g-olib-chiqadi"]
Изоҳ (0)