АҚШнинг Коннектикут штатида яшовчи Кесси де Пекол исмли қиз 196 та мамлакатга ташриф буюрган биринчи аёлга айланмоқчи, деб ёзади AdMe.
Кесси саёҳат қилишни 2015 йил июлида, 25 ёшида бошлаган ва 15 ой ичида у 254 марта самолётда учиб, 180 та мамлакатга сафар қилишга улгурди. У ўзининг дунё бўйлаб саёҳатини 45 кун ичида тугатмоқчи.
Албатта, бундай саёҳат Кессидан катта харажатларни талаб қилди: дунё бўйлаб саёҳат унга жами 198 минг долларга тушди, унинг катта қисмини тўплашда саёҳатчи қизга кўп сонли ҳомийлари ёрдам берди. Уларнинг ёрдамида уддабурон қиз ўз саёҳати ҳақида ҳужжатли фильм суратга олди. Шунингдек, унинг Instagram’ида ўз инвесторларининг ҳашаматли экомеҳмонхоналари расмларини кўриш мумкин, уларни реклама қилгани учун Кессига меҳмонхоналардан бепул хоналар берилди.
Қиз ҳар битта мамлакатда ўртача бир неча кундан вақт ўтказди. Сўнгги маълумотларга кўра, у ҳозир Кубада бўлиши керак.
Изоҳ (0)