Сочи яқинида (Россия) кичик хусусий вертолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Воқеа Сочининг Адлер туманида рўй берди. Дастлабки маълумотларга қараганда, бир киши ҳалок бўлди, олти киши жароҳат олди.
Маълум бўлишича, «Ельцовка» авиакорхонасининг AS-50 русумли еврокоптери кўргазмали чиқишларда иштирок этиш учун маҳаллий аэропортга кетаётган эди, аммо у манзилига етиб бора олмай, турар-жой биноси устига қулади.
Изоҳ (0)