Индонезияда қутқарувчилар радарлардан ғойиб бўлган самолёт бўлакларини топди. Бу ҳақда мамлакат транспорт вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
Вазирликка кўра, ҳаво кемаси бўлаклари остидан бортда бўлган барча 4 нафар экипаж аъзоси жасади топилди.
De Havilland Canada компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ҳарбий-транспорт самолёти 31 октябрь, душанба куни ярим соат давом этиши керак бўлган парвоз давомида авиадиспетчер билан алоқани йўқотганди. Ҳаво кемаси Тимика (Янги Гвинея ороли)дан Илага (Папуа провинцияси)га йўл олганди.
Изоҳ (0)