Актриса Шаҳзода Муҳаммедова айни дамда бувиси ва синглиси билан Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб турибди, деб хабар бермоқда «Даракчи.uz».
«Саёҳатнинг дастлабки кунларида Шаҳзода ҳожи бувисини Дубайнинг энг диққатга сазовор бўлган жойларига олиб борди. Шулардан бири дунёнинг энг баланд биноси – 828 метрли Бурж Халифа бўлди», — дейилади хабарда.
Бугун тонгда эса актриса ва унинг яқинлари Абу-Дабига йўл олиб, Шайх Зайд масжидини зиёрат қилди.
«Раъно ҳожи бувим билан Шайх Зайд масжидига етиб келдик. Улар Мадинага ҳаж зиёратига яна келгандек бўлдим, дедилар», – деб ёзади актриса Instagram’даги саҳифасига.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)