Бошловчи Нилуфар Сотиболдиеванинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаган суратлари интернет фойдаланувчилари орасида муҳокамаларга сабаб бўлди, дея хабар бермоқда «Даракчи.uz».
Суратларда Нилуфар Сотиболдиеванинг ёнида Ўзбекистон халқ артисти Фарруҳ Зокиров, россиялик таниқли шоумен Иван Ургант ва россиялик хонанда Глюкозани кўриш мумкин.
Фойдаланувчилар Нилуфар Сотиболдиевадан у ростдан ҳам Ургантнинг ёнида суратга тушганми ёки бу ҳазилми деб сўраганида, Сотиболдиева ҳазил аралаш: «Биз ‘Вечерний Ургант’дамиз», деган.
Аслида, маълумотларга кўра, Нилуфар Сотиболдиева Фаррух Зокиров, Иван Ургант ва Глюкоза билан бирга Москвада бўлиб ўтган тўйлардан бирида бошловчи сифатида хизмат қилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)