Ижтимоий тармоқларда 28 октябрь куни Тошкентда юз берган йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатлари акс этган суратлар тарқалди. Бу ҳақда «Даракчи.uz» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, «Газель» юк машинаси ва Mercedes-Benz енгил автомобили иштирокидаги автоҳалокат 28 октябрь куни тонгда Samarqand Darvoza савдо маркази яқинида юз берган.
Тўқнашув натижасида айниқа Mercedes-Benz автомобили ўнглаб бўлмас аҳволга келган. Ҳодиса гувоҳларининг сўзларига кўра, ЙТҲ оқибатида камида уч киши (ҳар иккала автомобиль ҳайдовчиси ва Mercedes’даги бир йўловчи) ҳалок бўлган.
Авария қандай юз бергани номаълум. «Qalampir.uz»нинг ёзишича, ҳозирча мазкур автоҳалокат юзасидан тегишли идоралар расмий ахборот берганича йўқ.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)