Марказий Италияда кетма-кет уч маротаба кучли ерости силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда Европа—Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Охирги зилзила эпимаркази Римдан 124 километр шимоли-шарқда, 2 километр чуқурликда жойлашган. Унинг магнитудаси 4,2 балл бўлгани билдирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 30 октябрь, якшанба куни эрталаб мамлакатнинг марказий қисмида, 24 август ва 26 октябрда табиий офат кузатилган ҳудудда 6,5 магнитудали зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)