Самарадан Бойқўнғирга йўл олган Ан-24 самолёти двигателларидан бири панд бергани сабабли Қозон аэропортида қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Россия ФВВнинг Татаристондаги бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«31 октябрь, душанба куни 09:39 да Самара—Бойқўнғир йўналишида 9503-рейсни бажараётган Ан-24 самолёти Қозон аэропортида ўнг двигатели носозлиги сабабли аварияли қўнишни амалга оширди», — деб изоҳ берди бошқарма вакиллари.
Ҳаво кемасида 20 нафар йўловчи бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмагани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)