Малайзия қутқарув хизматлари мамлакат шарқида кучли сув тошқини хавфи мавжудлиги ҳақида огоҳлантирди, унинг оқибатида камида 100 минг киши жабрланиши мумкин, дея хабар бермоқда «ТАСС». Вазият ёмонлашуви ёмғирлар мавсуми бошланадиган ноябрь ўрталарига кутилмоқда.
Шу муносабат билан Паханг штатида қочоқлар учун 700 дан ортиқ вақтинчалик бошпаналар ташкил қилинди, ҳукумат фавқулодда вазиятларда уларнинг сонини кўпайтиришга тайёр. Маҳаллий метеорология бошқармаси маълумотларига кўра, кучли ёғингарчилик ноябрнинг иккинчи ярмида кузатилади, агар у январгача давом этса, кўплаб туманларда кучли тошқин ва ер ўпирилишлари содир бўлиши мумкин.
Қўшни Тренгану штати ҳукумати аҳолини эвакуация қилиш учун 500 га яқин жой тайёрлади, шошилинч хизматлар иштирокида машғулотлар ўтказилди.
Изоҳ (0)