Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Черногория бош вазири Мило Жуканович Россияни давлат тўнтаришини уюштиришга уринишда айблади. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.

Мило Жуканович.

Мило Жуканович.
Фото: Regnum

Жукановичга кўра, тўнтариш Черногорияда 16 октябрда бўлиб ўтган парламент сайловлари чоғида уюштирилиши мўлжалланганди.

Гуруҳлардан бири маҳаллий полиция кийимини кийиб, парламент биносини эгаллаб олиши ва у ердан Россия билан яқинлашув тарафдорлари митингига қарата ўқ узиши лозим бўлган. Иккинчи гуруҳ бу пайтда давлатнинг олий раҳбариятини қамоққа олишни режалаштирган.

Ушбу уринишларга қарамай, парламент сайловларида Ғарб тарафдорлари қўли баланд келгани билдирилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар