Рим мэри Виржиния Ражи Италия марказида содир бўлган зилзиладан сўнг, 31 октябрь, душанба куни пойтахт мактаблари ёпилишини эълон қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС» мэрнинг Facebook’даги расмий саҳифасига таяниб.
«Рим маъмурияти барча ўқув муассасалари биноларини зилзила оқибатида шикастланганлик жиҳатидан батафсил техник текширувдан ўтказиш учун душанба куни мактабларни ёпмоқчи», — деб ёзди Ражи.
Аввалроқ баъзи иншоотлар, жумладан тарихийлари табиий офат зарбидан зарар кўргани хабар берилган эди. Ҳукумат пойтахт метрополитенини вақтинча ёпиб қўйди, кейинроқ поездлар ҳаракати қайта йўлга қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, 30 октябрь, якшанба куни Тошкент вақти билан 11:40 да Италия марказий қисмида 6,5 магнитудали зилзила кузатилди.
Изоҳ (0)