Италияда сўнгги икки ойдан бери кузатилаётган зилзилалар оқибатида, Апеннин тизмаси марказидаги тоғлар баландлиги тахминан 40 сантиметрга пасайган, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Италия Миллий геофизика ва вулқоншунослик институти мутахассисларининг таъкидлашича, Апеннин ярим ороли гўёки Адриатика ва Террин денгизлари қирғоқлари бўйлаб кенгайиб бормоқда, айни вақтда Альп тоғларининг ўсишига сабаб бўлмоқда.
Зилзилалар ҳудудидаги сейсмик фаоллик давом этмоқда, хабар беришларича, магнитудаси 4,0 дан юқори бўлган ерости силкинишлари тез-тез содир бўлмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)