Туркияда ўлим жазосининг қайта жорий этилиши мумкинлиги Европа Кенгашининг жиддий хавотирига сабаб бўлмоқда, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Ўлим жазосини жорий этиш ва Европа Кенгашига аъзолик бир-бирига мувофиқ эмас», - деб ёзди ташкилот матбуот котиби Даниэл Холтген Twitter’даги саҳифасида.
2016 йил ёзида юз берган давлат тўнтаришига уринишдан сўнг, Туркияда ўлим жазосини қайта тиклаш масаласи кун тартибида пайдо бўлди.
Сўнгги 10 йилдан бери Европа Кенгашига аъзо 47 мамлакатнинг бирортасида ўлим жазоси қўлланилмаган. Ушбу мамлакатларнинг аксариятида ўлим жазоси ҳуқуқий жиҳатдан тақиқланган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)