Мадриднинг «Реал» жамоаси уэльслик ярим ҳимоячи Гарет Бэйл билан шартнома узайтирилганини эълон қилди. Бу ҳақда «Sportbox.ru» хабар бермоқда.
Янги шартнома 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 31 октябрь куни махсус матбуот анжумани ўтказилиб, унда Бэйл ва «Реал» раҳбарлари журналистларнинг саволларига жавоб беради.
27 ёшли футболчининг олдинги шартномаси 2019 йилнинг июнида якунланиши керак эди.
Изоҳ (0)