Испания депутатлар конгресси (парламент қуйи палатаси) иккинчи марта овоз бериш жараёнида ҳукумат раиси вазифасини бажарувчи номзод Мариано Рахойни бош вазир лавозимига тасдиқлади, деб ёзади «ТАСС».
Рахой Конгрессда янги ҳукумат таркибини 3 ноябрь, пайшанба куни эълон қилишини айтди.
У сиёсий кучларни умумий мақсадлар ва ўзаро ҳамкорликни қидиришга чақирди. «Парламентга овоз бериш жараёни якунларидан мамнунман ва барчага миннатдорлик билдираман», — деб таъкидлади Рахой.
У, шунингдек, кимга овоз берганидан қатъий назар, барча испанияликларнинг манфаатини кўзлаб фаолият юритишга ваъда берди.
Овоз бериш натижаларига кўра, Рахой учун конгресс аъзоларининг 170 нафари овоз берган, 111 нафари қарши овоз берган.
Изоҳ (0)