Исроилда маҳаллий ҳарбийларга ҳужум уюштирган фаластинлик ярадор қилинди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Исроил армияси матбуот хизматига кўра, ҳодиса Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги Офра қишлоғи олдидаги ҳарбий база ташқарисида юз берган.
Haaretz нашрининг ёзишича, фаластинлик эркак дастлаб автомобилда аскарларни босиб кетмоқчи бўлган. Ҳарбийлар унга қарата ўт очганидан сўнг, машинадан тушиб, аскарлардан бирига пичоқ билан ҳужум қилган.
Шундан сўнг ҳужум қилган шахс ярадор қилинган. Ҳозирги вақтда у шифохонага ётқизилгани айтилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)