Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

The Washington Post ва ABC телеканали томонидан 25-28 октябрь кунлари ўтказилган сўров натижаларига кўра, АҚШ президентлигига Демократик партиядан номзод Ҳиллари Клинтон Республикачилар партияси вакили Дональд Трампни атиги бир фоизга ортда қолдирмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: «Обзор.пресс»

Фото: «Обзор.пресс»

Натижаларга кўра, сайловчиларнинг 46 фоизи Ҳиллари Клинтонга, 45 фоизи Дональд Трампга, 4 фоизи Либертарианлар партияси вакили Гери Жонсонга, 2 фоизи эса «яшиллар» вакили Жилл Стайнга овоз бериш ниятида.

Тадқиқот телефон суҳбати усулида ўтказилган, унда 1160 киши қатнашган. Сўровнинг статистик хатолиги 3 фоиздан ошмаслиги айтилмоқда.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар