Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия бош вазири Дмитрий Медведев билан навбатдаги селфига тушди ва унинг Instagram’даги саҳифасини мақтади. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
«Албатта, биз камералар олдида суратга тушиб, ‘тўғри’ фотолар олишимиз мумкин. Бироқ иккимизга ҳам оддий, имкон борича табиий тасвирлар ёқади. Instagram ва бошқа ресурсларнинг миллионлаб фойданувчилари ҳам шундай фикрда эканлигига ишончим комил», — ёзган Қодиров.
Чеченистон раҳбари Медведевнинг «тажрибали, пешқадам ва интернетнинг ўз одами» эканлигига эътибор қаратди.
«Унинг Instagram’даги саҳифаси ёшлар орасида жуда оммалашган. Шаҳарлар кўриниши, пейзажлар, учрашувлардан олинган оригинал суратлар кўп», — таъкидлади Қодиров.
Изоҳ (0)