Ироқ армияси жанубий йўналиш бўйлаб Мосулга юришни давом эттирмоқда. «Интерфакс» хабарига кўра, ҳарбийлар 29 октябрь куни Шура шаҳрида ИШИД жангариларидан озод қилган.
Шурага киришдан аввал, ҳарбийлар шаҳарни артиллерия ва ҳаво кучлари ёрдамида аёвсиз ўққа тутган.
Маҳаллий ҳарбий қўмондонларнинг сўзларига кўра, шаҳар қарийб жангсиз олинган — террорчиларинг кўпчилиги ҳафта бошида, тинч аҳоли вакилларидан «тирик қалқон» сифатида фойдаланиб, шаҳарни тарк этиб бўлган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)