Россиянинг Свердлов вилояти Волчанск шаҳрида юз берган ёнғин оқибатида уч бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Ўт ўчирувчилар уй ичидан 10 ойлик, 4 ва 10 ёшли болаларнинг жасадларини топган. Бундан ташқари, ёнғин оқибатида болаларнинг отаси ҳам ҳалок бўлган, деб тахмин қилинмоқда.
Ёниб кетган хонадонда оила истиқомат қилган. Болаларнинг онаси ёнғин вақтида оила аъзоларини қутқаришга уриниб, кучли куйиш жароҳатини олган ва шифохонага ётқизилган.
Ёнғин сабаблари аниқ эмас.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)