АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтон Федерал қидирув бюросини (ФҚБ) унинг шахсий электрон мактубларидан олинган янги маълумотларни эълон қилишга чақирди. Бу ҳақда собиқ давлат котиби Айова штатидаги матбуот анжумани чоғида маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Клинтонга кўра, «Америка халқи мазкур иш ҳақида тўлиқ ва ҳеч қандай гап-сўзга ўрин қолдирмайдиган далилларга эга бўлишга ҳақли». АҚШ президентлигига сайловларгача атиги 11 кун қолди ва америкаликлар бу вақт мобайнида барча маълумотларни олиши муҳим. Клинтон ФҚБ Адлия вазирлигидан унга нисбатан жиноий иш очишни сўрамаслигига умид билдирди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ янги материаллар топилгани сабабли ФҚБ яна Ҳиллари Клинтоннинг электрон ёзишмалари бўйича иш терговига қайтгани маълум қилинганди.
Изоҳ (0)