АҚШдаги бўлажак президент сайловида Ҳиллари Клинтон ғалаба қозонса, мамлакатнинг амалдаги вице-президенти Жозеф Байден президент маъмурияти таркибидан ўрин олиш истагида эмас. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
«Ҳилларининг сайланиши учун қўлимдан келганича ёрдам бераман, бироқ маъмурият таркибида қолишни истамайман», — деди Байден.
Аввалроқ Politico нашри сайловда демократлар ғалаба қозонса, Байден АҚШ давлат котиби лавозимига даъвогарлар рўйхатида биринчи бўлиб тургани ҳақида хабар берган эди.
Бироқ на Клинтон, на унинг атрофидагилар бу қарор ҳақида вице-президентнинг ўзига бирор маълумот берган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)