АҚШ қуролли кучлари генерал-майори Жон Росси Америка армиясининг жонига қасд қилган энг юқори мартабали зобити бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
55 ёшли Росси 31 июлда ўзини ўлдирган, бироқ бу ҳақда 28 октябрь, жума кунигина маълум қилинди. Генерал унга навбатдаги унвон тақдим этилишидан озгина олдин Алабамадаги уйида ўз жонига қасд этган.
Бу иш билан шуғулланаётган тергов суиқасд нима билан боғлиқлигини ҳозирча аниқлагани йўқ. USA Today манбаларига кўра, генерал ўзига юклатилган турли мажбуриятларни бажаришда қийинчилик сезган.
Изоҳ (0)